Алматида Роза Бағлановага ёдгорлик ўрнатилди

Алматида Роза Бағлановага ёдгорлик ўрнатилди

Алматида Роза Бағлановага ёдгорлик ўрнатилди. Салкам 5 метр баландликдаги бронза ёдгорлик Жамбил номли Қозоғистон давлат филармонияси биноси қаршисига ўрнатилди. Таъкидлаш лорзимки, «қозоқ эстрадаси булбули»  ижодининг авж нуқтаси Улуғ Ватан уруши йилларига тўғри келган. Артистлар бригадаси таркибида Роза Бағланова жангчилар қаршисида санъатини намойиш қилган. Машҳур «Ах, Самара городок» қўшиғи унинг ташриф қоғозига айланган. Кўп йиллик ижодий йўлида санъаткор кўплаб мукофотлар олган, мухлислар эътирофини қозонган.

Асанали Ашимов, Қозоғистон меҳнат қаҳрамони:

– Халқининг севимли ўғли Роза хотирасига ёдгорлик очилди. Уни ўз ватанида ҳам, ундан ташқарида ҳам яхши билишади. Розанинг Ғалабага қўшган ҳиссаси бебаҳо.  

Тажен Бағланов, Роза Бағланованинг фарзанди:

- Бу барчамиз учун бебаҳо совға бўлди. У миллатидан қатъи назар, бутун халқнинг санъаткори, бетакрор инсон эди. Хорижликлар баъзида унинг исми-шарифини, фамилиясини акцент билан гапиради. Лекин қўшиқларини бирорта хатосиз, мукаммал куйлашади. Бу жуда муҳим.

Жорий йилда Роза Бағланованинг 100 йиллиги доирасида Қозоғистонда 25, ва 5 та халқаро  даражада тадбир ўтказилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.