Ўзбекистоннинг
сўлим табиати, эртак ва афсоналардаги қаҳрамонлар, кўза ва идишлардаги нозик
расмлар, ёғоч ва металл ўймакорлиги
буюмлари, Тошкент, Самарқанд, Бухоро чеварлари қўлидан чиққан ёрқин рангли
кашталар. Астанадаги Миллий музейда қўшни республиканинг тасвирий ва амалий санъати
кўргазмаси очилди. Экспозицияларда турли авлодларга мансуб бўлган
уста-ҳунармандларнинг 180 тадан
зиёд асари намойиш қилиняпти.
Ташкилотчилар маълум қилишича, кўргазмалар
икки мамлакат ўртасида мустақиллик йилларида шаклланган мулоқотни давом эттиради. Таъкидлаш лозимки, ушбу воқеа
Ўзбекистон Президенти
Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифига бағишланди.
Акмал Нуриддинов, Ўзбекистон
Бадиий академияси раиси:
-
Биз битта халқнинг икки қисми, битта дарахтнинг икки бутоғимиз. Шунинг учун, менимча,
вақт ўтиши билан фақат иқтисодий, молиявий алоқаларимизгина эмас, маданиятларимиз
ҳам ўзаро яқинлашиб боради. Маданий соҳада қозоқ ижодкорлари билан олиб
борилаётган умумий лойиҳаларимиз жуда кўп. Чунки Ўзбекистондаги бирорта халқаро
жараён қозоқ рассомлари иштирокисиз ўтказилмайди.
Кумис
Сеитова, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги қўмита раиси:
-
Маданий-тарихий меросимиз фақатгина кўргазмаларда ривожланиб келаётгани йўқ. Дейлик,
ЮНЕСКОнинг «Ипак йўли йўлаклари бўйлаб» рўйхатига Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон
билан бирга тақдим этилган объектлар киради. «Фарғона-Сирдарё йўлаги»ни яратиш
ниятидамиз. Ўзбекистон билан бирга дастлабки ишлар амалга ошириляпти, ҳозир у ЮНЕСКОнинг
бирламчи рўйхатига киритилди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси