5 июлда Қозоғистонда Дўмбира миллий куни нишонланади. Маданият ва маънавий мероснинг асосий рамзларидан бирига бағишланган байрам 2018 йилда таъсис этилган. У июль ойининг биринчи якшанбасида байрам қилинади. Мазкур санага бағишлаб мамлакат бўйлаб концертлар, байрам тадбирлари, турли анжуманлар ўтказиляпти. Мақсад — Буюк Даштнинг ноёб мусиқий меросини асраб-авайлаш ва оммалаштириш. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу куннинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаган эди. У Парламент палаталари қўшма мажлисида сўзлаган нутқида дўмбира муқаддас миллий қадрият сифатида Қозоғистоннинг жаҳон миқёсидаги ноёб брендига айланиши кераклигини билдирган.
Астана кунига кенг кўламли байрам
дастури тайёрланди
6 июль куни эса Қозоғистон аҳли Пойтахт кунини нишонлайди. Астана 28 ёшга тўлади. Мегаполис аҳолиси ва меҳмонлари учун тайёрланган бетакрор
байрам дастури барчани ҳайратлантириши шубҳасиз. Жами 200 тадан зиёд тадбир ўтади. 10 кун давомида концертлар, фестиваллар, театр постановкалари, спорт
турнирлари ва экологик акциялар уюштирилади. Тантаналар Қозоғистон эстрада
юлдузлари иштирокидаги улкан open-air оқшоми билан якунланади. Маданий дастурдан ташқари, пойтахтда
янги жамоат майдончалари, шаҳар инфратузилмаси
объектлари очилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

