Баҳорги дала ишлари учун Қозоғистонда 400 миллиард тенге қўшимча маблағ ажратилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, миришкорлар олган кредитларнинг фоиз ставкаси давлат томонидан субсидияланади. Бунинг учун Ҳукумат захирасидан 60 миллиард тенге қўшимча маблағ ажратилади. Олинадиган қарзларнинг арзонлаштирилиши оқибатида миришкорлар қишлоқ хўжалиги учун 5 фоизли кредит олиши мумкин. Гаровга қўйиладиган мулк қийматининг 85 фоизига давлат кафолат беради. Баҳорги ишларга 180 миллиард тенге ажратилади. Қишлоқ хўжалиги ишларини қўшимча молиялаштириш дастури доирасида 200 минг тонна дон миқдорида товар кредити берилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги баҳорги дала ишларининг энг қулай муддатларда бажарилишини энг муҳим вазифалар қаторида кўрсатиб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.