Бўҳронга қарши штаб йиғилиши ўтказилди

Бўҳронга қарши штаб йиғилиши ўтказилди

Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия ҳукумати вакиллари халқаро транскаспий транспорт йўналишини ривожлантириш юзасидан ўтказилган музокаралар якунларини кўриб чиқди. Йиғилиш бош вазир Алихан Смаилов раислигида ўтди. Томонлар юк ташувчилар муаммоларини ҳал қилувчи қўшма корхона тузиш тўғрисида келишиб олди. Шу кунларда Хитой чегарасида Қозоғистон юклари туриб қолаётгани йўқ. Бу ҳақда «Атамекен» тадбиркорлар миллий палатаси раҳбари маълум қилди. Раимбек Баталовнинг таъкидлашича, олдинроқ бизнес вакиллари маълум қилган юкларнинг Беларусь чегарасида қолиб кетаётгани ҳақида хабар тасдиқланмади.

Абдумалик Сарманов таржимаси