Қозоғистон пойтахтида уч жанрни бирлаштирган ноёб кўргазма ўтказилмоқда

Қозоғистон пойтахтида уч жанрни бирлаштирган ноёб кўргазма ўтказилмоқда

Гобелен тўқиш, тасвирий ва графика санъатига ёшлар қизиқишини ошириш. Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бўтагўз Тўлешнинг пойтахтда очилган «Янгиланиш» кўргазмаси ана шундай мақсадни кўзлайди. Бир қанча жанрларни ўзлаштирган ёшларни мамлакатда ҳам, ундан ташқарида ҳам яхши билишади. Уларнинг ишлари Болгария, Туркия, Польша ва бошқа давлатларнинг нуфузли майдончаларида намойиш қилинган, АҚШ, Буюк Британия, Италия хусусий коллекцияларида сақланяпти. Рассомлар фикрича, санъат ҳамма учун тушунарли. Уни эркин қўйиш инсонлар қалбини эгаллай олувчи ноёб асарлар яратилишига олиб келади.

Бўтагўз Тўлеш, мусаввир:

- Ижод — эркинлик дегани. Унинг мазмуни - дунёқарашни кенгайтириш, озод ҳаракатланишда, бунда эркинлик жуда муҳим. Балки шунинг учун ҳам мен гобелен, графика, тасвирий санъат, мойли бўёқлар, акрил ва акварелга қизиққандирман. 20 тача гобелен, 10 графика ва 30 тачяа тасвирий санъат асари яратдим.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.