«Аватар» фильми қозоқ тилига таржима қилинди. Юртимиз дубляж усталари тайёрлаган картина куни кеча оммавий прокатга чиқди. Бу ҳақда маданият ва спорт вазири Даурен Абаев Facebookдаги саҳифасида маълум қилган. Бундан ташқари, вазир фильмнинг иккинчи қисми ҳақида ҳам айтиб ўтган. Унинг премьераси 16 декабрга мўлжалланган. Бунгача киноасар давлат тилига ўгирилади. Шунингдек, қозоқ тилли аудитория Марвел жамланмасидан яна бир фильм – «Қора пантера: мангу Ваканда» лентасини томоша қилиши мумкин. У 10 ноябрь куни дунё экранларига чиқади.
Абдумалик Сарманов таржимаси