Картиналар эмас, турли материал ва элементлардан йиғилган арт-объектлар. «Фикрлар коллажи» - Нур-Султонда шу номда қозоғистонлик мусаввира Гулбарам Асқарованинг ноодатий техникада ишланган асарлари кўргазмаси очилди. Тадбир Элбоши кутубхонаси томонидан «Мустақилликнинг маданий хусусияти» лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Мақсад – Қозоғистон маданияти асосини шакллантирувчи маҳаллий муаллифлар ижодини намойиш қилиш. Экспозицияда рассом сўнгги икки йилда яратган 50 га яқин картина тақдим этилган. Муаллиф фикрича, картиналар томошабинга қалбининг янги қирраларини топиш имконини яратади.
Гулбарам Асқарова, Қозоғистон Рассомлар уюшмаси аъзоси:
– Мени кўпроқ саёҳатлар, китоблар, мусиқа илҳомлантиради, таассуротларимни асарларимда бирлаштирганман. Бу асарларни уч йил давомида ишлаганман. Яъни улар барчаси, айтиш мумкинки, янги, ҳатто карантин пайтида яратилганлари ҳам бор. Айрим асарларнинг нусхаси қайта ишланган, чунки улар хорижга сотилган. Умид қиламанки, ушбу кўргазма одамлар қалбида акс-садо беради. Балки улар ўзлари учун нималарнидир ўрганар. Кўргазма бир ой давом этади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси