Китоб Улуғ Ватан уруши фахрийларига ҳамда жамоат тартибини сақлаган, фуқаролар хавфсизлиги учун қайғурган шахсларга бағишланган. Энциклопедик маълумот берувчи бу тўплам Қозоғистон Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия фахрийлари бирлашмаси ташаббуси билан нашр қилинган. Асосий мақсад, дейди ташкилотчилар, қаҳрамон юртдошларимизга эҳтиром кўрсатиш ва ёш авлодга улар жасорати ҳақида ҳикоя қилишдан иборат.
Марат Ахметжанов, Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазири:
– Бу ўсиб келаётган авлод учун ёрқин намуна. Қаҳрамон юртдошларимиз жасорати туфайли биз мустақилликка эришдик, суверен давлатга айландик. Ўзим ва ҳамкасбларим номидан Улуғ Ватан уруши фахрийлари, халқ қаҳрамонларига ҳурмат билдирмоқчиман, шу китобни тайёрлаган жамоага раҳмат айтмоқчиман.
Хуршида Абдуллаева таржимаси