Дунёдаги энг машҳур муҳаббат тарихи - «Астана Балет» саҳнасида! Пойтахт театри Ромео ва Жульеттанинг романтик муносабатларини ўз талқинида тақдим этди. Машҳур бастакор Сергей Прокофьев мусиқаси билан тақдим этилган Шекспирнинг классик трагедияси артисти Россияда ва Татаристонда хизмат кўрсатган артист Владимир Яковлев постановкасида намойиш қилинди. Спектакль абадий мавзуларни ва ёшларнинг жўшқин ҳаракатларини ўзида намойиш этади. «Астана балет» талқини айни шу жиҳатлар алоҳида динамика ва шакл олди. Театр вакиллари таъкидлашича, труппа премьера устида сидқидилдан ишлади, хореография тили билан тақиқланган биринчи муҳаббат ва ўзаро ёвлашган оилалар Монтекки ва Капулеттилар фожиасини кўрсатиб берди. Бадиий раҳбар Нурлан Қанетовнинг фикрича, постановка замонамизнинг долзарб муаммоларини акс эттиради ва улкан театр воқеасига айланади.
Нурлан Канетов,
«Астана Балет» театри бадиий раҳбари:
- Кенг қамровли спектакль.
У бошқаларидан оммавий саҳналари кўплиги билан ажралиб туради. Жуда кўп чиройли
декорациялари бор. Чиройли костюмлар. Спектаклда
деярли барча балет артистлари қатнашди. Биз бу спектаклга кўпдан буён
тайёрланганмиз. Яна бир юттуқ – артистларимиз қиличбозликни тузуккина ўрганиб
олишди. Чунки саҳналарда жуда кўп томошабоп жанглар бор.
Владимир Яковлев, Россия
ва Татаристон Республикасида хизмат кўрсатган артист:
- Бу жуда мураккаб спектакль.
Рақслар масаласида ҳам мураккаб, иштирокчидан актёрлик қобилияти талаб қилади. Драматик
роллар, тушунаяпсизми? Ромео ва Жульетта, табиий. Ўз характерига эга Тибальт, Меркуцио
ва масхарабозлар роллари бор. Комик саҳналар бор. Ҳаммасини очиб бериш керак. Саҳнада
ишлашгина эмас, яшаш керак. Қандайдир комбинациялар эмас, ҳаёт кечириш зарур!
Абдумалик Сарманов таржимаси.