Қозоғистонда газ нархи давлат томонидан белгиланади

Қозоғистонда газ нархи давлат томонидан белгиланади

Мажилис депутатлари суюлтириган газ айланмасини тартибга келтириш жараёнлари бўйича қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.  Ҳужжат «зангори олов»нинг чакана баҳосини давлат томонидан белгилаш, жараён шаффофлигини таъминлашга мўлжалланган. Шунингдек, лойиҳа суюлтирилган газнинг улгуржи савдосини кузатиб бориш ҳамда бозордаги барча жараёнларни имкон қадар рақамлаштириш ва автоматлаштиришни кўзда тутади. Ҳужжатда газ бозоридаги инфратузилма объектлари вазифаларига аниқлик киритилган. Шу жумладан, ишлаб чиқариш мажмуалари, автоёнилғи қуйиш станциялари, газ тўлдириш пунктларининг иши кўрсатиб ўтилган. Минтақа ичида газ лимитини тақсимлаш бўйича маҳаллий ижро органлари масъулияти оширилади. Рақамлаштириш ишлари ниҳоясига етгач, тақсимот иши маълумотларни таҳлил қилиш асосида амалга оширилиши кутилмоқда. Депутатлар фикрича, натижада бозор тартибга келади.

Абдумалик Сарманов таржимаси