Астанада Туркийлар дунёси тадбиркор аёллари форуми ўтказилди

Астанада Туркийлар дунёси тадбиркор аёллари форуми ўтказилди

Туркий дунё давлатлари аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун кучларини бирлаштиради. Қозоғистон мана шундай бирлашиш ташаббускори бўлди. Бу табиий, зеро мамлакатдаги кичик ва ўрта компанияларнинг ярмидан кўпини аёллар бошқаради. Улар давлат даражасида таълим, акселерация дастурларида қатнашишади, бошқа молиявий воситалардан фойдаланишади. Turkic World Business Women форумида шундай маълумот берилди. Анжуманда Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистондан келган 200 нафардан зиёд бизнес-леди қатнашди. Анжуманда «Turkic Business Hub» халқаро майдончасини яратиш тўғрисида меморандум имзоланди. Натижада, туркий давлатларда 100 тадан зиёд қўшма ташаббусларни ишга тушириш имконияти туғилади.

Лаззат Рамазанова, Туркийлар давлатлар тадбиркор аёллари кенгаши раиси:

- Менимча, иқтисодий самара мультипликатив тарзда жадал ўсади, чунки Turkic Business Hub ташкил этилишининг ўзи бутун бошли экотизим ривожланишини кўзда тутади. Унга туркий дунё вакиллари жалб этилади, уларнинг маҳсулоти учун дунё бозорлари очилади, энг муҳими, туркий дунё бизнеси яхлитлигича ўзини намойиш этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси