Ташқи бозорларда Қозоғистон маҳсулотларига талаб ортиб боряпти. Прогнозларга кўра, кунгабоқар уруғи, ун, буғдой, мойли ўсимликлар энг харидоргир маҳсулотлар сирасига киради. Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, ички бозорни таъминлаш ва ортиқча маҳсулотни экспорт қилиш учун миришкорлар маҳсулот ҳажмини кенгайтиришга тайёр туриши зарур. Бунинг учун республикадаги экин майдонларига имкон қадар кўпроқ уруғ экилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.