Маданият ва спорт вазирлиги берган маълумотга кўра, улар сони 9 миллионгача етиши мумкин. Шунингдек, жорий йилда мамлакатда ишлаб турган ҳордиқ чиқариш объектлари сони ортмоқда. 2022 йилда 284 та янги жой очилди, шу тариқа, уларнинг умумий миқдори 4 мингтага етди. Бу меҳмонхоналар, хостел ва дам олиш базалари 200 минг саёҳатчига хизмат кўрсата олади. Қозоғистонликлар кўпроқ Алмати, Астана, Чимкент, Ақтау ва Атирауда дам олишни маъқул кўряпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси