Келгуси йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ходимлари янги қоидаларга кўра субсидия олади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилишича, махсус тузилган ишчи гуруҳ бўлажак ўзгаришларни муҳокама қилди. Юқори даражада коррупция эҳтимолига эга йўналишларда иш тартиби қайта кўриб чиқилади. Шу жумладан, озуқа базаси масаласида фақат пичан ва кепакка фавқулодда вазият юз берганида ёки об-ҳаво шароити одатдагидан фарқ қилган тақдирда маблағ ажратилади. Шунингдек, паррандачилик, қурилиш ишлари ва зироатчиликка эътибор қаратилади. Айни вақтда, давлат ёрдамини олаётганлар ўз зиммасига қатор мажбуриятларни олиши керак. Бундан ташқари, агросаноат мажмуасини молиялаштиришга миллий дастур доирасида уч йил учун 90 миллиард тенге ажратилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси