Астанада «Qazdatathon» республика танлови ўтказилди

Астанада «Qazdatathon» республика танлови ўтказилди

Астанада «Qazdatathon» республика танлови финали ўтказилди. Маълумотлар аналитикаси бўйича беллашув жорий йилда 42 жамоани тўплади, шулардан 10 таси якуний босқичга чиқди. Лойиҳалар кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни ўз ичига олади. улардан бири фуқароларнинг ўз вақтини қанчалик самарали ишлатаётганига бағишланган.


Санжар Қалқанбай, MNU илмий ходими:


- Олдиндан тайёрланган маъумотларни олгач, дастурларимиз статистик таҳлил ўтказади. Ижтимоий соҳада махсус модель ва ҳисоблар бор. Улардан фойдаланган ҳолда аниқ, асосланган хулосалар оламиз.


«Qazdatathon» республика танлови ғолиблари жорий йилда салмоқла мукофот жамғармасидан тақдирланди. Шунингдек, Социологлар мактабида ўқиш учун грант олди.


Абдумалик Сарманов таржимаси