Драма, телестудия санъати, ёш мухбир, робототехника, мўйқалам ва ҳунармандчилик, шаҳмат ва дўмбира. Бундай тўгараклар Қозоғистоннинг олис ҳудудларидаги мактабларидан бирида учрайди. Ўқувчиларнинг сифатли билими ижод билан уйғунлашган намунали мактаб – фотосуратчи нигоҳида. Астанада «Овул мактаби» кўргазмаси очилди. Унда замонавий жиҳозланган масканда янги технологиялар ўзлаштирилиши, уларнинг рақобатга интилиши салоҳияти акс этган. Астанадан кейин кўргазма Туркистон ва Алмати шаҳарларига йўл олади.
Руслан Сайлаубаев, А. Бўкейхан номли 15-таянч мактаб-лицейи директори:
- Мактабимиз саралаб олиниши сабаби нимада? Менимча, бир йил ичида мектеп-лицейда турли-туман тўгараклар ошганимизда бўлса керак. Уларга қатнашаётган ўқувчилар шу кунларда вилоят ва республика миқёсидаги робототехника, илмий лойиҳалар танловларида совриндор бўлишга улгурди.
Тўғжан Қурманжанқизи, лойиҳа куратори:
- Бу ишлар креатив хабда 20 кун намойиш этилади. Ижтимоий тармоқларда кўрсатилади. Кўргазмада акс эттирилган ҳар бир воқеа ҳақида алоҳида маълумот тарқатамиз. Чунки бу ердаги суратлар қаҳрамонлари қаторида мактабда ишлаш учун касбини ўзгартирган инсонлар бор. Кўргазмада қўйилган суратлардаги болалар ичидан олимлар чиқишига аминман. Мактаб олис ҳудудда бўлса ҳам. Илмий лойиҳа билан ишлаётган ўқувчиларни кўпчиликка таништиришни истардик.
Абдумалик Сарманов таржимаси.