Қозоғистонда биринчи марта сунъий интеллект ёрдамида
тайёрланган
киноларнинг халқаро фестивали ўтказилади. Май- август ойларида иштирок этувчилардан аризалар қабул қилинади. Astana
AI Film Festival шу йилнинг кузида ташкил
қилинши кутиляпти. у ўз сегментидаги дунёнинг энг йирик майдончалридан бирига айланиши кутиялпти. Асосий воқеаларидан бири – қисқа метражли СИ-фильмлар танлови. Унда дунёнинг
турли қисмларидан келган муаллифлар қатнаша олади. Хронометражи
- 10 дақиқа. Тадбирда муаллифлар, дижитал-креаторлар, технологик компаниялар, инвесторлар ва
экспертлар қатнашиши кутиляпти. Дастурга фильмлар намойиши, AI-контент бўйича конференция ва муаллифлар учун питч-сессиялари киритилган. Ютуқ жамғармаси -
1
миллион доллар. Ташкилотчилар таъкидлашича, ушбу лойиҳа креатив саноатнинг янги форматлари ва исмлари учун ҳар йили ташкил этилувчи халқаро
майдончага айланади.
Алмас Жали, ASTANA AI FILM
FESTIVAL 2026 ташкилотчиси:
- Фильм, актёрлар, мусиқа,
кинематография, анимация — буларнинг ҳамаси фақат сунъий интеллект майдончаларида яратилиши шарт. Бу – асосий шарт.
Қонунчиликка мувофиқ, зўравонлик
саҳналари, одобсиз лексика тақиқланган.
Бошқа ҳамма йўналишларда креатив
ғояларни қўллаймиз. Ҳакамлардан бири
– сунъий интеллект бўлади. Контент киритилганида тизим ишлатилган мусиқа, кимларнинг юзи ёки ғояларидан фойдаланилганини
автомат шаклда маълум қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

