Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳоким Ербўлат Дўсаевнинг Алмати шаҳридаги ижтимоий-иқтисодий вазият хусусида ҳисоботини тинглади. Унга кўра, йил бошидан буён қисқа муддатли иқтисодий индикатор 107 фоизга ўсди, асосий капиталга инвестициялар 21 фоизга ортди. Иккинчи ярим йилликка бориб январь воқеаларигача бўлган ўсиш суръатлари тикланиши кутиляпти. Ербўлат Дўсаев тадбиркорлар кўрган зарарни қоплаш тўғрисида сўз юритди. Шу кунгача 1 минг 556 ариза бўйича 14 миллиард тенге тўланган. Деярли барча тадбиркорлар қайта иш бошлаб улгурди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.