Астанада дрон-футбол бўйича республика беллашуви ўтказилди

Астанада дрон-футбол бўйича республика беллашуви ўтказилди

Қозоғистон пойтахтида Astana FIDE Drone Soccer Championship 2026 бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг турли қисмларидан келган 20 дан зиёд жамоа қатнашди. Ғолибларга 2017 йилда ушбу спорт тури пайдо бўлган Жанубий Кореядаги дрон-футбол бўйича жаҳон чемпионатига бориш имконияти берилади. Бу спорт дунёнинг 30 тадан зиёд давлатида машҳур. Қозоғистонлик ўқувчилари халқаро турнирларнинг энг кучли иштирокчилари қаторида. Мутахассислар фикрича, ушбу спортни ривожлантириш муҳандислар ва IT-мутахассисларининг янги авлодини тайёрлашга ёрдам беради. Мазкур спорт эса таълим муҳитига фаол жорий этилиши режалаштирилган.

Алихан Риспай, Kazakhstan Drone Soccer Association директори:

- Дрон-футбол мактаб ўқувчилари учун ушбу соҳа муҳандиси ёки юргизувчиси сифатида иш бошлаш учун ҳамёнбоп имконият. Дронлар шар ичида бўлгани учун эндигина бошқара бошлаганлар асосий билим-малакаларни ўзлаштириши осон. Ва бу билим фойда бериши муқаррар. Чунки дронлар ҳаётимизнинг барча соҳаларига фаол жорий этиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси