Қозоғистон ва Қирғизистон савдо айланмаси 2 миллиард долларга етади

Қозоғистон ва Қирғизистон савдо айланмаси 2 миллиард долларга етади

Қозоғистон ва Қирғизистон ўзаро савдо айланмасини 2 миллиард долларга етказиш ниятида. Бунинг учун томонлар товар турларини 190 тагача етказади, шунингдек, «Қарасу-Ақтилек» ўтказиш пункти ҳудудида саноат савдо-логистика мажмуаси бунёд этилади. Бундан ташқари, транзит ва транспорт, сув-энергетика баланси ва инвестициялар соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилиши режалаштирилган.

«Биз инвестиция ва савдо сиёсатини такомиллаштириш устида фаол ишлашда давом этяпмиз. Бизнес юритишни осонлаштириш, тадбиркорлар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун шарт-шароитлар яратиляпти», дейди Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчиси Дастан Дюшекеев.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.