Қозоғистон Халқи бирлиги куни кенг нишонланди. Мамлакат
бўйлаб байрам тадбирлари – концертлар, ҳунрамандлар ярмаркалари, спорт
беллашувлари ташкил қилинди. 1 май байрами ва ҚХАнинг 30 йиллигига «Бирлик беллашуви»
республика югуриш тадбири ўтказилди.
Геннадий Шиповских, Қозоғистон Республикаси
Парламенти Сенати депутати:
– Асосийси, ушбу лойиҳа бизда йилдан йилга ривож топиб
бормоқда. Ва ҳар йили сафимизга нафақат Астанада, балки бутун Қозоғистондан иштирокчилар
қўшиляпти.
Пойтахтда ижодий кўргазмалар ҳам ташкил этилди.
Этномаданий бирлашмалар тайёрлаган тадбирда Астана аҳли ва шаҳар меҳмонлари
ягона чанғаороқ остида тинч-тотув яшаётган турли этнослар миллий танъаналари ва
урф-одатлари билан танишди. Декоратив-амалий санъат намуналари, ҳар бир
маданиятнинг ўзига хослигини кўрсатувчи тимсоллари ва атрибутлари намойиш этилди.
- Биз тарихимизни, маданиятимизни, тилмизни авайлаймиз.
Дўстона Қозоғистон заминида юртимиз немислари фаровон яшайверади.
- Кўргазма — қўл меҳнатимиз маҳсули. Жамоатдаги
қизларимиз илмоқ билан тўқийди, тикади. Масалан, бувиларимизнинг сочиғи бор,
ёки 120 да. Тасаввур қиляпсизми?
Ижодий жамоалар концертлари ҳам ўтказилди. Улар турли рақс номерлари ҳам
кўрсатишди.
Ислам Байрамов, «Хазар» Озарбайжон этномаданий бирлашмаси
ёшлар қаноти раиси, Астана шаҳри:
- 1 майда биз қудратимиз бирлигимиз билан боғлиқлигини
эсга оламиз. Қозоғистон — кўп миллатли давлат, ундаги ҳар бир этнос ўзлигини,
анъаналарини, маданиятини, урф-одатини фахр билан тақдим эта олади, ўз тилида
гапиради, ўзини эркин ва қулай ҳис қилади.
Байрам ниҳоясида катта концерт ташкил қилинди.
Томошабинлар санъаткорларни гулдурос қарсаклар билан кутиб олишди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

