«Астана Опера» театри саҳнасида «Опералия» классик санъат халқаро фестивали ташкил этилади. Унинг доирасида турли концертлар намойиш этилади, улар пойтахт аҳли ва меҳмонларига жаҳон маданияти билан юзлашиш имкониятини беради. Театр директори Ғалим Ахмедяров кутилаётган премьера ва гастроллар ҳақида ҳикоя қилди. Унинг таъкидлашича, тез кунларда машҳур жамоалар гастроли бошланади. Улар қаторида Борис Эйфман балетлари ҳам бор. У санъат шинавандаларига «Анна Каренина» ва «Пигмалион эффекти» спектаклларини намойиш қилади. Шунингдек, театрнинг ўнинчи юбилей мавсуми машҳур чех хореографи Иржи Килианнинг Моцарт мусиқасига басталанган «Кичкина ажал» эксклюзив балети премьераси билан бошланиши кутилмоқда. Театрда таъкидлашларича, спектакллар дастурига бастакор Герман Левенскольднинг «Сильфида» балети постановкаси ҳам киритилган. Репертуардан болаларга аталган янги постановкалар ҳам жой олган.
Абдумалик Сарманов таржимаси