Қозоғистон Президенти Телерадиомажмуаси ва Туркия Давлат ахборот агентлиги Anadolu Ajansı
ҳамкорларга айланди. Анқарада ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди. Томонлар
4 тилда – қозоқ, турк, рус ва инглиз тилларида янгиликлар контентини алмашишга
келишиб олди. Контентни мослаштириб, ўз платформаларида эълон қилишлари мумкин.
Тарафлар, шунингдек, профессионал алоқаларни ўстириш, журналистлар стажировкаси
ва таълимини ўтказиш борасида келишиб олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

