Қозоғистон
корхоналари ишлаб чиқаришда сунъий идрок ечимларини фаол жорий этмоқда. Йилига 50
тоннагача олтинни қайта ишлайдиган Қозоғистондаги энг йирик аффинаж заводида сунъий
идрок технологиялари ускунадаги эҳтимолий носозликларни олдиндан билдириш имконини
беради. Бу эса таъмир
харажатларини камайтиради ва ишлаб чиқаришнинг тўхтаб қолишига йўл қўймайди.
Зекаил Тулубаев, "Tau-Ken Oltin" МЧБ техник
директори:
- Бугунги кунда биз ускуналарга хизмат кўрсатувчи сунъий идрок лойиҳасини амалга оширмоқдамиз, пилот лойиҳа жорий йил бошида якунланди, ҳозир биз ушбу тизимни саноат миқёсида жорий этмоқдамиз ва йил охиригача тўлиқ ўрнатиш ниятидамиз.
Модернизация
корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларига ҳам таъсир кўрсатди. Янги электролиз
ванналари ўрнатилгач, заводнинг унумдорлиги бир йўла икки марта ошди.
Электролизнинг асосий жараёнларини автоматлаштириш туфайли ишлаб чиқариш параметрлари реал вақт
тартибида
компьютерга чиқарилади, оператор бутун циклни деярли аралашувсиз назорат қилиб боради.
Электрокимёвий жараён - электролиз ёрдамида металлни юқори даражада тозалашга эришилади. Хомашё заводга 40 тадан зиёд маҳаллий етказиб берувчидан келтирилади, шундан сўнг 12 килограмм вазнга эга банк қуйма олтинига айлангунга бир неча қайта ишлаш босқичларидан ўтади.
Айгерим Акимжанова, махсус мухбир:
- Менинг ортимда ишлаб чиқариш жараёнининг якуний босқичи бўлиб ўтади, айнан шу ерда тозалиги 99,99 фоиз бўлган банк қуймалари маркировка қилинади, тортилади. Кейин махсус идишларга жойлаштирилади ва Қозоғистон Миллий банкига мамлакатнинг олтин-валюта захираларини тўлдириш учун юборилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

