Қозоғистоннинг халқаро мажбуриятлари конституциявий текширувдан ўтказилиши
мумкин. Янги Конституция лойиҳасига кўра, Конституциявий суд халқаро
шартномаларнинг Асосий қонунга мувофиқлигини улар ратификация қилингунича
текшириши мумкин. Бунда шартнома ўз кучини сақлайди, лекин зиддият кузатилган
тақдирда, Конституция меъёрлари устувор бўлади. Депутатлар фикрича, бу механизм
мамлакат суверенитетини мустаҳкамлайди, ҳуқуқий аниқлик киритади.
Унзила Шапақ, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
– Халқаро шартномалар
қўлланилишини қонун орқали тартибга келтириш ҳуқуқий барқарорлик ва асосий
конституциявий қадриятларнинг барқарорлигини сақлаб қолиш имконини беради. У
фуқаролар ҳуқуқлари ва кафолатларни
таъминлайди. Халқаро шартнома ратификация қилингунича унинг Конституцияга
мувофиқлиги текширилиши мумкин. Заруратга кўра, Конституциявий суд ҳужжат
Асосий қонунга мувофиқ эканлиги ҳақида хулоса беради.
Ислоҳотлар фақат халқаро соҳа
эмас, сиёсий тизим тузилишига ҳам таъсирини кўрсатади. Янги Конституция
лойиҳаси бир палатали парламент, Президент ва қатор олий лавозимлар фақат бир муддатга сайланишини кўзда тутади. Экспертлар
фикрича, буларнинг ҳаммаси қонунчилик жараёнини фаоллаштиради, давлат институтлари
барқарорлигини оширади.
Марат Шибутов, сиёсатшунос:
- Халқ кенгашига келсак, менинг
фикримча, унда жамоат бирлашмалари тарзида расмийлашган касаба уюшмалари, ижодий
уюшмалар ҳам бўлади. Турли соҳалардан вакиллар киритилади. Яъни, тегишлича
олганда, Қозоғистон халқининг турли ижтимоий гуруҳлари тақдим этилади, ва бу
ишлар кўнгилдагидек давом этяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

