Қозоғистонда давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини енгиллатишди. Миллий Хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати маълум қилишича, мамлакатдан чиқиб кетаётганлар учун қоидалар енгиллаштирилган. Энди қозоғистонликлар бемор яқинлариини парваришлаш ёки уларнинг жанозасига бориш учун рафиқаси ва вояга етмаган фарзандлари билан бирга ўтиши мумкин. Лекин, вазирликда таъкидлашларича, бунинг учун тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши зарур. Шу каби хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни кўришга келаётганлар яқинлари учун Қозоғистон ҳудудига кириши учун имконият берадиган қариндошлар рўйхати анча кенгайтирилди.
Ерлан Даньяров, МХҚ Чегара хизмати чегара назорати департаменти офицери:
- Ота-оналар, фарзандлар, турмуш ўртоқларидан ташқари асраб олганлар, асраб олинганлар, ака-ука, опа-сингиллар, бобо ва бувилар ҳамда неваралар киритилди. Лекин тоға-амаки, хола-аммалар бу рўйхатга кирмайди. Бундан ташқари, хорижликлар турмуш ўртоғи ҳамда вояга етмаган фарзандари билан ойига бир марта чегарани кесиб ўтиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси