«Хон Султон. Олтин Ўрда» операсининг жаҳон премьераси Туркияда ўтказилди

«Хон Султон. Олтин Ўрда» операсининг жаҳон премьераси Туркияда ўтказилди

Бастакор Хамит Шанғалиевнинг «Хон Султон. Олтин Ўрда» операси жаҳон премьераси Туркияда ўтказилди. Абай номли Қозоғистон Миллий опера ва балет театри репертуаридан ўрин олган спектакль Жўжи улусининг 800 йиллигига бағишланди. Истамбулдаги Отатурк бош маданият маркази саҳнасида 300 нафар артист маҳоратини намойиш этди. Уларнинг жонли ижросиғаройиб саҳна ечимлари ва декорациялар туфайли ўзига хос муҳит шаклланди. Бу эса томошабинларнинг нафақат Буюк Даштда юз берган воқеаларни кузатиш, балки Олтин Ўрда шаклланган даврни ҳис этиши учун имконият яратди. «Хон Султон» спектакли тарихни ўзгартирган ва мамлакат келажагини ўзгартира олган аёл тақдири ҳақида ҳикоя қилади. У Олтин Ўрданинг буюк ҳоқонларидан бири — Беркехоннинг онаси ва Жўжихоннинг учинчи рафиқаси эди. 2 кунда постановкани 4 минг нафардан зиёд туркиялик мухлислар томоша қилишди. Улар операдаги ёрқин мусиқа, декорациялар, қозоқ опера яккахонлари маҳоратига тан беришганини яширишмади.


Ажойиб воқеа юз беришини кутгандим ва кутганим бўлди! Жуда ажойиб, бой ҳиссиётлар ва таассуротлар тақдим этган асарни кузатдик. Лол қолдик! Мусиқа ўзига хос ва чиройли, борлиқни қамраб олди. Ҳаммаси олий даражади!


Артистлар, тенорлар ҳам, баритон ҳам, саҳнада ажойиб шаклда ижро этишди, маҳоратини намойиш қилди.


Опера ҳам, артистлар ҳам мени тўлқинлантириб юборди! Ажойиб асар оркестр маҳорати, декорациялар гўзаллиги билан уйғунлашган! Катта таассуротлар олдимБу ерга келганимдан бахтлиман!


Абдумалик Сарманов таржимаси