Алматида Қосимхон тасвири туширилган мурал бунёд этилди

Алматида Қосимхон тасвири туширилган мурал  бунёд этилди

Қосимхон тасвири туширилган мурал Алмати биноларидан бирининг пештоқида бунёд этилади. Улкан ва чиройли арт-объектни Қабдўлов ва Ўтеген ботир кўчалари чорраҳасида томоша қилиш мумкин. Картинани яратиш учун муаллифлар: Карина Азимжанова ва Ғафура Қаирбекова бир ҳафта вақт сарфлади. Стрит-арт «Қазақфильм» киностудияси ташаббусига кўра «Буюк Дашт тонгги» экш-драмаси экранларга чиқиши муносабати билан яратилди. Фильм 12 майда умуммиллий прокатга чиқади. Кинокартина Жанибек хоннинг фарзанди Қосимхоннинг бошқаруви даври ҳақида ҳикоя қилади. Унинг даврида Қозоқ хонлиги гуллаб-яшнади, Шарқий Дашти Қипчоқнинг улкан ҳудудларини ўз назоратига олди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.