Уларга биринчи эҳтиёж моллари, сув ва озиқ-овқат тарқатилади. Уйсиз қолганлар хавфсиз туманларга кўчирилади ва вақтинча бошпана билан таъминланади. Ҳозир шаҳарда сейсмомашқлар ўтяпти. Қутқарувчилар олий таълим даргоҳлари талабалари билан мастер-класслар ўтказяпти, махсус тренажёрда зилзила кучини танасида синаб кўриш имкониятини яратиб беряпти. Ускуна 6 баллгача ер силкинишини кўрсата олади. Бундан ташқари, талабалар фавқулодда вазият юзага келганида одамларни қутқариш ва олиб чиқиш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машқларда қатнашяпти. Мутахассислар одамларни соғ-омон олиб қолиш учун зарур фаолият алгоритмини кўрсатяпти. Таъкидлаш лозимки, уч ой ичида жами ярим миллион нафарга яқин фуқарога таълим берилди.
Сандуғаш Баймухамбетова, фавқулодда вазиятлар департаменти фуқаро ҳимояси бошқармаси офицери, алмати шаҳри:
- Таъкидлаш лозимки, шаҳар аҳли, Алмати меҳмонларига таъкидлайдиганимиз: уйларда сейсмокучайтириш ишларини амалга ошириш зарур. Бу нима дегани? Биринчи навбатда йирик габаритли мебелни деворга мустаҳкамлаш зарур. Нега? Чунки ер силкинганида улар қулаб, эвакуация йўлини тўсмаслиги керак. Уларнинг остида қолиб, жароҳатланиш эҳтимолини ҳам бартараф қилиш зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси