Алматидаги «Инновациявий технологиялар парки» махсус иқтисодий зонасида янги корхоналар вужудга келади. Бешта лойиҳа келаси йили ишга туширилиши режа қилинган. Мегаполисда телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқарувчи завод фойдаланишга тайёр. Бундан ташқари, иммунолюминесцентли тест-тизимлар тайёрланадиган мажмуа барпо этилади. Махсус зона ҳудудида, шунингдек, тиббий техника ва жиҳозлар ишлаб чиқарадиган корхона иш бошлайди. Асбоблар, ускуналар тайёрловчи корхона ишга туширилиши ҳам режа қилинган. Лойиҳаларга киритилган инвестициянинг умумий ҳажми - 12 миллиард тенгедан кўпроқ. 2025 йилда эса 11 ярим миллиард тенге эвазига яна 4 та корхона очилади. Ушбу корхоналарда картриж, тиббий ускуналар, фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кўзланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.