Астанада иккита ўзига хос кўргазма очилди

Астанада иккита ўзига хос кўргазма очилди

Инсоният маънавий мероси. Астанада иккита ўзига хос кўргазма очилди. Улар сентябрь ойида Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтадиган Дунё ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съездига бағишланган. Экспозициялардан бирида мамлакатимизда илк марта Турин ёпинчиғининг аниқ нусхаси намойиш этилади. Томошабинлар муқаддас христиан реликвиясини томоша қилишдан ташқари архив видеоматериаллари, тарихий нашрлар, тадқиқотлар тўғрисида ҳам маълумот олади. Иккинчи кўргазмада турли конфессиялар ва турли даврларга оид 50 тадан зиёд ноёб китоблар қўйилган. Улар қаторида Қуръон, Инжил, Тора, Эски аҳд, буддавийлик ўрамалари бор. Ташкилотчилар таъкидлашича, экспозициялар конфессиялараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва маънавий меъросни оммалаштиришга қаратилган. Кўргазма 25 сентябргача давом этади.


Дмитрий Байдек, иеромонах, Астана шаҳар Успенск кафедраль собори калитчиси:


- Съезд доирасида биз мана шундай иккита кўргазма ташкил қиляпмиз. Улар Қозоғистоннинг конфессиялараро сиёсатини очиб беради. 


Георг Панамтхундила, Қозоғистондаги апостоль нунцийси:


- Қозоғистон маданиятлар ва динлар орасидаги мулоқот майдончасига айланиб боряпти. Кўргазмада Турин ёпинчиғининг аниқ нусхаси қўйилган. Бу реликвия фақат христианлар эмас, ҳар бир эътиқодли инсон учун қадрли. Ушбу муқаддас буюм динлараро мулоқотни пайваста этувчи нуқта, чунки бир одам чекан азобга, динидан қатъи назар, бошқа одам бефарқ қолиши мумкин эмас. Зулмнинг олдини олиш, қийналаётганларга ғамхўрлик қилиш учун биз бирлашишмииз керак.


Абдумалик Сарманов таржимаси