Ақтауда контейнер хаби қурилади

Ақтауда контейнер хаби қурилади

Қозоғистон Осиё ва Европа ўртасидаги энг муҳим қуруқлик йўлагини барпо этяпти. Мамлакатнинг Евроосиё марказида жойлашганлиги бунга имконият яратяпти. Шунинг учун транспорт-логистика секторини ривожлантириш стратегик устуворликлар қаторидан ўрин олган. Президентнинг халққа Мактубида айтилишича, Манғистау вилоятида бу борада ўта муҳим лойиҳалар рўёбга чиқариляпти. Шу жумладан, Ақтау порти базасида контейнер хаби бунёд этилади. У, шу жумладан, «Шимол Жануб» ва Транскаспий Халқаро транспорт йўлаги каби турли йўналишлар бўйича контейнер юкларини ҳисобга олиш ва ортиш  бўйича мажмуавий хизматлар учун инфратузилмалар яратиш имконини беради. Айни вақтда, Каспий ва Марказий Осиё учун контейнер парки яратилади. Таъкидлаш лозимки, унинг биринчи навбати 2025 йилда якунланади.


Абдумалик Сарманов таржимаси