Давлат раҳбари ГФР президенти билан учрашди

Давлат раҳбари ГФР президенти билан учрашди

Давлат раҳбарининг Германияга расмий ташрифи давом этмоқда. Қосим-Жўмарт Тўқаев Берлиндаги Бельвю саройида бўлди ва Федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди. Улар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди. Бу - энергетика, транзит ва логистика, фойдали қазилмаларни қайта ишлаш, тикланувчи энергия манбалари, қишлоқ хўжалиги ва рақамлаштириш. Музокаралар чоғида томонлар маданий-гуманитар алоқалар, икки давлатдаги илмий-таълимий ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Учрашув якунида кўптармоқли Қозоғистон-Германия ҳамкорлигини келгусида чуқурлаштириш учун қўшма саъй-ҳаракатларни кучайтиришга келишиб олинди.

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси