Қозоғистонда транзит юк ташуви кўпаяди

Қозоғистонда транзит юк ташуви кўпаяди

2022 йилда Манғистау вилоятида жойлашган «Бўлашақ» темир йўл станцияси орқали мамлакатимизга  200 минг тоннадан зиёд ҳар хил юк ўтказилган.

Аралбай Орисбаев, «Бўлашақ» темир йўл станцияси ходими:

- Вагонлар текшируви учун бизда 60 дақиқа вақт бор. Турли йўналишлардан келаётган поездларга хизмат кўрсатамиз. Олис масофага қатновчи поездлар бироз бўшашиб қолади. Чап томонини қотирамиз ва маҳкамлаймиз. Товушли қисқич ишлатилади. Темир йўл ходимлари юк вагонларини кўздан кечиради.

Станция ходимлари айтишича, маҳаллий маҳсулот экспорти ҳажми ортиб боряпти. Хусусан, Эрон ва Туркманистонга дон етказилади. Дарвоқе, қайтишда ушбу давлатлардан мамлакатимизга текстиль маҳсулотлари ҳамда мевалар ортиб келтирилади.

Мақсат Нурбеков, «Бўлашақ» темир йўл станцияси бошлиғи:

- Биз суткасига бешта поездни кутиб олиш ва жўнатиш имкониятига эгамиз. Келгусида юк айланмаси ортиб борадиган бўлса, станция имкониятларини ҳам кенгайтирамиз. 2022 йил якунларига кўра, Туркманистондан бу ерга 200 минг тоннага яқин юк келтирилган, биздан эса  1 миллион 200 тоннага яқин юк жўнатилган.

Қозоғистон Хитой, Россия, Туркманистон ва Форс кўрфази давлатларидан товар ташиладиган транспорт йўлагига айланган. Умуман, республикамиздан транзит орқали икки миллион тоннадан ортиқ юк ташилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси