Қозоғистонда
йирик фармацевтика заводи қурилади. У Алмати вилоятида хусусий инвестициялар
ҳисобидан барпо этилиши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 32,5 миллиард тенге.
Тўлиқ циклли биофармацевтика мажмуасида 20 дан зиёд турдаги дори-дармон ишлаб
чиқарилади. Улар орасида онкологик ва кам учрайдиган касалликларни даволовчи
замонавий иммунобиологик препаратлар ҳам бор. Лойиҳа доирасида илмий-тадқиқот
ишлари амалга оширилади. Мажмуа негизида қозоғистонлик мутахассисларни ўқитиш
ва малакасини ошириш кўзда тутилган. Завод 2031 йилда иш бошлаши
режалаштирилган.
Тимур Муратов, Қозоғистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:
- Ишлаб чиқариш халқаро GMP стандартларига жавоб беради, маҳсулот мамлакат ичида ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳа билан бирга бугунги кунда 391 миллиард тенге қийматга эга 8 та йирик лойиҳа амалга ошириляпти. Янги ишлаб чиқариш қувватлари, юзлаб турдаги дори воситалари ва мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.

