Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Сбербанк бошқаруви раиси Герман Грефни
қабул қилди. Улар банк соҳасини ривожлантириш, мавжуд геосиёсий вазиятнинг
минтақа давлатлари иқтисодига таъсирини муҳокама қилди. Шунингдек, молия
соҳасида рақамли технологиялар ҳамда сунъий идрокдан фойдаланиш истиқболларини
кўриб чиқди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

