Қозоғистонда сув захиралари самарадорлиги оширилади. Ҳукумат йиғилишида маълум қилинишича, республикада келгуси беш йил давомида умумий узунлиги икки ярим минг километр бўлган бир юз йигирма канал реконструкция қилинади. Тўққизта йирик сув омборлари қурилади. Янги сув иншоотлари қуриш ва мавжудларини модернизациялаш, сувни тежовчи янги технологиялардан фойдаланиш 6,4 куб километр миқдорида қўшимча сув жамғариш имкониятини беради, дея таъкидлади Қозоғистон Бош вазири. Бу эса суғориладиган далаларни кенгайтириш ҳамда барча соҳаларни ривожлантириш имконини беради. Эслатамиз, аввалроқ Қосим-Жўмарт Тўқаев шундай топшириқ берганди. Умуман олганда, 2030 йилгача суғориладиган ерлар майдони уч миллион гектарга етиши кўзда тутилган. Тегишли идоралар ва ҳокимликларга йўл харитаси ишлаб чиқиши топширилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси