Йилнинг биринчи
ярмида Қозоғистон агросаноатига киритилган сармоя ҳажми 617 миллиард тенгени
ташкил қилди. Қишлоқ хўжали асосий капиталига киритилган маблағ ҳажми 442 миллиард
тенгени ташкил қилди. Озиқ-овқат ишлаб чиқаришга киритилган инвестиция ҳажми
ортди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ялпи ҳажми 3,7 фоизга - 2 триллион
тенгегача етди. Тегишли вазирликда маълум қилинишича, чорвачиликдаҳам,
зироатчиликда ҳам юқори кўрсаткичларга эришилган. Бундан ташқари, Шимолий
Қозоғистон вилояти тажрибаси оммалаштирилиши соҳа кўрсаткичлари ортишига
бевосита таъсир кўрсатди. Шу жумладан, 155 та лойиҳани молиялаштиришга 178 ярим
миллиард тенге сарфланди. Уларнинг учдан бир қисми – сут-товар фермалари, сабзавот
омборлари, бўрдоқилаш майдончалари ишга тушди. Қозоғистонда жорий йилда баҳорги
дала ишлари кўнгилдагидек ўтказилди. Ҳосил ҳам яхши бўлиши кутиляпти. Эслатамиз,
жорий йилда салкам 24 миллион гектар ерга уруғ қадалди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

