Йилнинг биринчи
ярмида Қозоғистон агросаноатига
киритилган сармоя ҳажми 616 миллиард тенгени ташкил қилди. Тегишли вазирлик маълум қилишича, 443 миллиард тенге инвестиция қишлоқ хўжалиги ва балиқ хўжаликларига, 104 миллиард тенге озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, 70 миллиард тенге ичимликлар ишлаб чиқаришга йўналтирилди. Энг кўп сармоя Чимкент, Алмати, Ақтбе ва Шимолий
Қозоғистон вилоятларида йўлланди. Таъкидлаш лозимки,
умуман олганда, бу секторга жами 2 триллион тенге инвестиция кириши
мўлжалланган. 2027 йилгача мўлжалланган йўл харитасига кўра, жами 3 ярим
триллион тенге қийматга эга 683 та лойиҳа рўёбга чиқарилади. Уларнинг Туркистон, Алмати ва Қўстанай вилоятларидаги 50 таси фойдаланишга топширилди.

