Қозоғистонда инвестиция ҳажми ошмоқда

Қозоғистонда инвестиция ҳажми ошмоқда

Ҳукумат минтақалар ва «Қазақ Инвест» миллий компаниясига шундай топшириқ берди. Шу билан бирга, хориждаги Қозоғистон ташкилотлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим. Бош вазир Алихан Смаилов инвестициявий штаб йиғилишида шундай баёнот берди. Унда асосий капитални кенгайтириш бўйича бажарилган ишлар ва 2022 йил якунлари муҳокама қилинди. Ўтган йилнинг 9 ойи натижаларига кўра, инвестиция оқими 22 миллиард долларга етган. Бу эса 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга кўп. Машинасозлик, қайта тикланувчи энергетика, металлургия, тоғ-металлургия ва қишлоқ хўжалигида 46 та инвестициявий лойиҳа ишга туширилди. Инвесторлар илғор ўнлигида Нидерландия, АҚШ, Швейцария, Бельгия, Россия, Жанубий Корея, Хитой, Франция, Буюк Британия ва Туркия бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси