Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россияда вабо тарқалгани ҳақидаги маълумотни рад этди. Таъкидлаш лозимки, шу каби ёлғон хабарлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлганди. Жорий йилда ҳам мамлакатимизда вабо бўйича вазият маромида, дея таъкидлашди Санитар-эпидемиологик назорат қўмитаси вакиллари. Сўнгги 10 йил ичида мамлакат ичида бундай ҳолат кузатилмади. Охиги марта хорижда хасталаниб келиш ҳолати 2020 йилда кузатилди. Эпидемия юз бериши мумкин бўлган мавсумда сув ҳавзалари мунтазам текшириб турилади. Ичимлик сув ва бассейнлар, фонтанлар, аквапарклар ҳам назорат остида.
Абдумалик Сарманов таржимаси.