COVID-19: республикада бир суткада 1 минг 180 бемор аниқланган

COVID-19: республикада бир суткада 1 минг 180 бемор аниқланган

Ўтган кеча-кундузда Ковид-19 салкам 1 минг 200 одамда аниқланди. Энг кўп касаллик юқиш ҳолатлари пойтахтда  аниқланди. Нур-Султонда –  237 бемор. Иккинчи ўринда Павлодар вилояти  – 140 та ҳолат. Ақмўла вилоятида 132 одам хавфли касаллик юқтиргани маълум бўлди,  Алматида бир суткада яна 115 одам хасталанган. Республикада пандемия бошланганидан буён Ковид-19 ташхиси тасдиқланганларнинг умумий сони 172 ярим мингга яқинлашди.

Алмати ш. - 20750(+115),

Нур-Султон ш. - 20579(+237),

Шарқий Қозоғистон вилояти - 19669 (+31),

Атирау вилояти - 15186(+82),

Қарағанди вилояти - 12991(+71),

Павлодар вилояти - 11014(+140),

Ғарбий Қозоғистон вилояти – 10085(+55),

Шимолий Қозоғистон вилояти - 9787(+78),

Қўстанай вилояти - 8878(+67),

Ақмўла вилояти - 8690(+132),

Алмати вилояти - 8459(+82),

Чимкент ш. - 5757(+14),

Жамбил вилояти - 5342(+25),

Туркистон вилояти - 3946(+18),

Манғистау вилояти - 3922(+17),

Ақтўбе вилояти - 3851(+10),

 Қизил Ўрда вилояти - 3506(+6).

Вирусни енгиб ўтганлар сони ҳам ортмоқда. Ўтган сутка давомида 1 минг 124 одам КВИни ортда қолдирди. Тузалиб чиққан қозоғистонликларнинг умумий сони 156 минг 521 га етди.