Қозоғистонда қурбонлик учун сайт ишга тушди

Қозоғистонда қурбонлик учун сайт ишга тушди

Қозоғистонда масофадан туриб қурбонлик қилишга ёрдам берувчи сайт ишга тушди. Фуқаролар қулайлиги учун Қурбон ҳайити арафасида уни Мусулмонлар диний бошқармаси дизайнерлари ва дастурчилари тайёрлади. Ушбу майдонча ёрдамида қозоғистонликлар «Қурбан-2022» хайрия акциясида ҳам оффлайн, ҳам онлайн-форматда қатнаша олади, дейди бош муфтий. Унинг таъкидлашича, бунинг учун сайтда қурбонликка мўлжалланган жониворни белгилаш ҳамда кўрсатилган реквизитларга маблағ юбориш етарли. Бир одам бўлса – қўй ёки эчкига буюртма бера олади, қорамол ва туяларни эса етти кишигача буюриши мумкин. Таъкидлаш лозимки, жорий йилда энг муҳим диний байрам 9 июль куни нишонланади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.