Боболар изидан қадимий манзилларга саёҳат. Юртдошларимиз Сариарқа марказидаги 1 минг 250 йиллик тарихга эга кўҳна Бўзўқ шаҳридан экспедицияга чиқди. 15 нафар от ўйнатган азамат эрамиздан аввалги 5-4 асрларга оид Бўтай манзилгоҳига етиб бориш ниятида. Саёҳатдан мақсад қадим йўллар кесишган Буюк Ипай йўли йўналишларини тиклаш, миллий маданият, урф-одатларни тарғиб этишдан иборат.
Дидар Ўралбекули, экспедиция аъзоси:
- Мақсад шунчаки от устида дунё кўриш эмас, ҳар бир тўхтаган жойимизда маданият, тарихни маҳаллий ёшларга намуна қилиб кўрсатиш. Ботирлар босган издан бориш, чавандозлик маданияти ва урф-одатларини намойиш этишни кўзлаймиз. Айни вақтда, Қозоғистон рамзлари 30 йиллигига ҳамда машҳур археолог Виктор Зайберт хотирасига бағишланган.
Саёҳат давомида чавандозларлар Ақмўла ва Шимолий Қозоғистон ўлкаларининг муқаддас манзилгоҳларига боради. Дўмбирали дарёси, Имантау, Абилайхон қўриқхоналари, Ағинтай-Қарасай ботирлар мақбараларини зиёрат этади.
Женис Ермуқанов, мухбир:
- Тарихий манзилларни бир-бирига уловчи йўлга от устида боришнинг чуқур мазмуни бор. Саёҳатнинг сўнгги нуқтаси – жаҳонга машҳур Бўтай манзилгоҳи. Бу ерда дунёда илк марта ёввойи тулпорлар қўлга ўргатилган. Буни дунё жамоатчилиги ҳам тан олган. Яъни, Буюк Даштда узоқни яқин, оғирни енгил қилувчи чавандозлик маданияти шаклланган. Ўшандан буён ота касбини унутмай келаётган қозоқлар учун от етти хазинанинг бири.
Томири чуқур тарихий-маданий манзилгоҳларни бир ҳафта ичида айланиб чиқиш кўзда тутилган. Экспедиция кунига 60-70 чақирим йўл босиши мўлжалланган. Умумий масофа – 450 километр атрофида.
Абдумалик Сарманов таржимаси.