Қозоғистон ва Россия товар айланмасини оширади. Мамлакатлар бу кўрсаткични 30 миллиард долларга етказиш ниятида. Ўтган йили
ўзаро савдо 27 ярим миллиард долларга етганди. Қозоғистондан Россияга экспорт қилинадиган хомашё маҳсулотларидан уран, пўлат, алюминий оксидлари, темир рудалари ва олтин асосий ўринни эгаллайди. Тайёр маҳсулотлар, шу жумладан, минерал ўғитлар, цемент ва озиқ-овқат
маҳсулотларини етказиб беришда ҳам ижобий динамика кузатиляпти. Қўшни давлатдан табиий газ, нефть маҳсулотлари ва электр энергияси, шунингдек, кенг
турдаги истеъмол товарларини етказиб берилмоқда.
Россиянинг Қозоғистон иқтисодиётига киритган сармояси ҳажми сўнгги 20 йил ичида
29 миллиард доллардан ошди. Мамлакатимиздан эса қўшни давлатга 9 млрд доллар йўналтирди.
Саян Сунгатов, Qaztrade савдо сиёсатини ривожлантириш маркази катта
эксперти:
- Россия Федерацияси Қозоғистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири. 2026
йилнинг биринчи чорагида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6,5
миллиард долларни ташкил этди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 фоизга кўп.
Абдумалик Сарманов таржимаси

