Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, молиявий воситалар бўйича ўзгариш йўқ. Улар зироатчиликда айни шаклда давом этади. Чорвачиликда ҳам наслдор моллар харид қилинганида, чўчқачиликдан ташқари йўналишлардаги тўловлар аввалги кўринишида қолади. Товар ва махсус субсидиялар ҳам аввалгича. Фақат курка ҳамда сувда яшовчи паррандалар гўшти учун тўловлар бекор қилинади. Инвестициявий субсидиялаш турлари ва йўналиши тартибга солинган. Шу тариқа, янги тўловларнинг асосий ўзига хослиги – давлат ёрдами самарадорлигини оширишдан, корхоналар зиммасига олган мажбуриятлар бажарилишига эришиш, рақамлаштириш ҳисобига субсидияларни расмийлаштиришни соддалаштиришдан иборат. Аввалроқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023-2025 йилларда давлат ёрдами йилига тахминан 400 миллиард тенгени ташкил қилишини билдирган. Асосий субсидия тўловлари бўйича 1 февралдан аризалар қабул қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси