Қозоғистон ва Россия
ўртасида товар айланмаси 30 миллиард долларгача ортади. Томонлар ўзаро алоқаларни
чуқурлаштириш ниятида. Москвада Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов Россия
Федерацияси раҳбари Михаил Мишустин билан учрашди. Бугунги кунда ўзаро савдо
кенгайиб бормоқда. Ўтган йил якунларига кўра, у салкам 28 миллиард долларга етди. Шу
жумладан, агросаноат
мажмуасида ҳамкорлик чуқурлашди. Транзит-транспорт соҳасида «Шимол — Жануб»
халқаро йўлагининг шарқий тармоғи бўйлаб юк ташиш 2,4 миллион тоннага етганини
кўрсатиш мумкин. Томонлар савдо соҳасида ижобий динамикани сақлаб қолиш
зарурлигини алоҳида кўрсатиб ўтишди. Энергетика, космос ва саноат соҳаларидаги
лойиҳалар муҳокама қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

