Беш ой ичида ЯИМ 4,5 фоизга ўсди. Бу давр ичида қурилиш, савдо, ахборот ва алоқа соҳалари юксак кўрсаткичларга эришди. Ҳукумат йиғилишида январь-май ойларида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари тақдим этилди. Миллий иқтисодиёт вазири таъкидлашича, йил бошидан буён асосий капиталга киритилган инвестициялар 17 фоизга ортди. Транспорт ва омборчиликка киритилган сармоя 50 фоиздан ошди, агросаноатга 30 фоиз ва саноатга 16 фоиз кўп инвестиция сарфланди. Бундан ташқари, йил бошидан буён 5,5 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 15 фоизни ташкил қилди.
Алибек Қуантиров, Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири:
- Уй-жойларни фойдаланишга топширишда энг юксак кўрсаткич Чимкент, Алмати ва Астана шаҳарлари ҳамда Улитау вилоятида кузатилди. Қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот улуши 3,5 фоизга ортди. 16 та минтақада ижобий ўзгаришлар кузатилди. Энг юқори ўсиш Манғистау, Шарқий Қозоғистон, Ақмўла ва Павлодар вилоятида. 7 та иқтисодий кўрсаткич асосида вазиятни баҳолаб бормоқдамиз, умумий аҳволга келсак, вазият шундай: 8 минтақа – Абай, Улитау, Ақмўла, Ғарбий Қозоғистон, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ва Алмати шаҳрида аҳвол кўнгилдагидек, уларнинг барчасида ўсиш кузатилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.