Қозоғистон Қуролли Кучлари ҳарбийлари август ойи охирида бўлиб ўтадиган ҳарбий ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлади. Айтиш керак, юртимиз ҳарбий мусобақалар ўтказиладиган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Уларнинг аксарияти Россия, Хитой, Эрон ва Беларусда ўтказилади. Аскарлар учун энг муҳим мусобақалардан бири «Лочин ови» деб номланган. Унда учувчисиз учиш жиҳозлари мусобақалашади. Қозоғистон жамоаси айни пайтда «Матибулақ» полигонида машқ ўтказмоқда. Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда «Шағала» деб номланган ускуна яратилган. Мазкур жиҳоз тез орада тажриба синовидан ўтказилади.
Нартай Ахмет, 14157-ҳ/б катта мутахассиси:
- Замонавий қуролли тўқнашувлар таҳлили шуни кўрсатдики, учувчисиз парвоз жиҳозлари мухолиф томонлар фаол фойдаланадиган истиқболли қурол. Экспертлар фикрича, бундай ускуналар қўшин ҳаракатчанлиги ва жанговар қобилиятини оширади, қўмондонликка аскарлар кучидан янада самарали фойдаланиш учун вазиятни ҳар томонлама баҳолаш имконини беради.